Тошкент вилоятидаги болалар боғчасида деярли 1 млрд сўм маблағ талон-тарод қилингани аниқланди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри вилоят прокуратурасининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Маълумотларга кўра, Зангиота туманидаги болалар боғчасининг директори ушбу муассасада ишламайдиган 37 кишига маош тўлаган. Пластик карталарга пул ўтказмаларини амалга ошириш йўли билан жами 983,5 млн сўм “иш ҳақи” тўланган.
 
Бу ҳақда назорат идорасининг ходимлари томонидан болалар боғачаларини текшириш давомида аниқланди. Натижада 11 та жиноят иши қўзғатилган.