Тошкентда 100 ёшли дарахтларни қўриқлаш учун кузатиш камералари ўрнатилди

Тошкентда 100 ёшли дарахтларни қўриқлаш учун кузатиш камералари ўрнатилди

Тошкентда ёши 100 дан ортиқ 40 дан зиёд дарахт бор. Уларга табиат ёдгорлиги мақоми берилган, дея хабар беради “Ўзбекистон 24” телеканали.

Кўп йиллик дарахтлар жойлашган ҳудудларга кузатув камералари ўрнатилди. Уларнинг сонига аниқлик киритилмаган.

«Бу камералар бизга жуда ёрдам беради, улар дарахтларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайди. Ҳар бир дарахтга паспорт ва тартиб рақами берилган. Барча дарахтлар табиат ёдгорлиги сифатида қайд этилган бўлиб, уларнинг кесилишига йўл қўйилмайди», – дея қайд этади Дониёр Турсунбоев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бошқармасининг мутахассиси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.