Тошкентда радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография маркази очилади

Тошкентда радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография маркази очилади

Ушбу марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифи билан “Tek grup saglik hizmetleri” МЧЖ шаклида ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда Norma.uz нашри Вазирлар Маҳкамасининг қарорига таянган ҳолда хабар беради.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда “Tek grup saglik hizmetleri” МЧЖга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда доимий фойдаланиш учун 0,6 га ер участкаси ажратилиши тўғрисидаги масала ҳал этилишини таъминлайди

Жамият қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни олади:
 

·         Марказни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун 7,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини жалб этиш;
 
·         Марказни 1 йил муддатда фойдаланишга топшириш ҳамда 20 тадан кам бўлмаган иш ўрнини яратиш;
 
·         радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография йўналишида 2020 йил давомида 5 нафар тиббиёт ходимларини ўз ҳисобидан чет давлатларга малака ошириш курсларига ўқишга юбориш;
 
·         Марказ ташкил этилгандан 8 йил давомида онкологик касалликларга чалинган беморларнинг (имтиёзли тоифадаги шахслар) уч нафарига ҳар ойда тўла равишда радиотерапия усулида даволаш ҳамда уч нафар беморни позитрон-эмиссионли томография текширувидан бепул ўтказиш.
 
Жамият томонидан олинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ унинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.

Бу орада эса Тошкентда ҳамон фаолият кўрсатаётган хоспис мавжуд эмас. Биз бу ҳақда аввалроқ ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.