Тошкентда «Ўрикзор» савдо мажмуи ёпилди

Тошкентда «Ўрикзор» савдо мажмуи ёпилди

Бозордаги сотувчилардан бирида Covid-19 аниқланган. Айни пайтда ушбу бемор билан алоқада бўлган барча фуқаролар қатъий карантин остида.

Ўзбекистон ССВ коронавирусни илк босқичида аниқлаш учун барча ҳудудлардаги бозорлар ва савдо мажмуалари ходимларининг COVID-19 га оммавий таҳлил топширишини ташкил қилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Хусусан, “Ўрикзор” савдо мажмуида фаолият кўрсатувчи 789 киши таҳлил топширган.

“Ўрикзор” савдо мажмуининг ўзи эса вақтинчалик ёпилди. Унда эпидемияга қарши ва профилактика тадбирлари, шунингдек таъмирлаш ва санитария-техника ишлари ўтказилади. Ушбу тадбирлар якунланганидан кейин мажмуа яна ўз фаолиятини тиклайди, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.