Тошкентда ёшлар ойлиги доирасида футбол бўйича хайрия турнири ўтказилади

5 декабрь куни ёшлар ойи доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон футбол уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Чемпионлар кубоги” хайрия турнири ўтказилади. Тадбир доирасида энг яхши маҳалла ўсмирлари жамоаларининг финал ўйини ва Тошкент терма жамоасининг Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйини бўлиб ўтади.
 
Иккала жамоа ҳам машҳур футболчилар таркибида чиқади. Масалан, Тошкент терма жамоаси таркибида халқаро тоифадаги рефери Равшан Эрматовни, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаровни, Японида бўлиб ўтган ўн иккинчи Осиё ўйинларининг чемпионлари Азамат Абдураимов ва Миржалол Қосимовни кўриш мумкин бўлади.
 
Ўйин тугаганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлигининг вакиллари Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари бўлган ўсмирлар жамоаси ўйинчилари ва турнир томошабинларига совғалар ва спорт анжомларини топширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.