Тошкентдаги автобус йўналишларидан бирини Бухоро компаниясига беришлари мумкин. Компания устав капитали қарийб 4 млрд сўмни ташкил қилади

Тошкентдаги автобус йўналишларидан бирини Бухоро компаниясига беришлари мумкин. Компания устав капитали қарийб 4 млрд сўмни ташкил қилади

Тошкентдаги 129-автобус йўналиши тест режимида хусусий компанияга берилди. Бу ҳақда Spot.uz нашри Тошкент шаҳар ҳокимлигига таянган ҳолда хабар беради.

Йўналиш Авиақурувчилар шаҳарчаси ва Юнусободнинг 17-мавзеси орасида юради. 11 та Asiastar автобусини тақдим этган  Alixan Trans Servis компанияси мазкур лойиҳа ташаббускори бўлди. Компания Бухоро вилоятида рўйхатга олинган. Тадбиркор реестридаги маълумотларга кўра, компания усиав фонди қарийб 4 млрд сўмни ташкил қилади. 2019 йил августида компания 4 млн доллар миқдоридаги кредит ҳисобидан Хитойдан 65 та Asiastar Yaxing Wertstar автобусларини олиб келган эди. Йўналиш тестлари уч кун давом этди. Якуний қарор йўловчиларнинг фикри ўрганилганидан кейин қабул қилинади.

«Тошкент 1200-1300 та автобусга эҳтиёж сезмоқда, бизда эса 1000 дан сал ортиқ автобус бор. хусусий ташувчилар улуши ҳам юқори эмас. Ҳозир асосий муаммо транспорт воситалари етишмовчилигида. Мана шунинг учун ҳам биз жараёнга хусусий секторни жалб қилишга қарор қилдик. Йўналиш хусусий компанияга берилганидан кейин бўшаган автобусларни бошқа йўналишларга қўйдик», — дейди «Тошшаҳартрансхизмат» вакили Равшан Якубжонов.

Автобуслар Хитойда немис технологиялари бўйича ишлаб чиқарилган. Сиғими 70 киши, пандуслар, видеокузатув камералари, кондиционерлар билан жиҳозланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.