Тошкентдаги Ботаника боғида ёнғин содир бўлди

16 май куни соат 11.55да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.


 
Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган. Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.
 
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.