Тошкентнинг Бобур кўчасидаги 7-уй маданий мерос объекти сифатида тан олинди

Тошкентнинг Бобур кўчасидаги 7-уй маданий мерос объекти сифатида тан олинди

Маданият вазирлиги Тошкентнинг Бобур кўчасида жойлашган 7-уйни Моддий-маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилиши ҳақида хабар беради. Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ушбу турар жой биноси моддий маданий мерос объектлари давлат қадастрига маҳаллий аҳамиятдаги архитектура ёдгорлиги сифатида киритилиши юзасидан Маданият вазирлигининг буйруғи қабул қилиниб, Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уй турар жой биносини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритишга сўраб мурожаат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи ўртасида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман суди 2020 йил 6 мартдаги 13-сонли баённомани ноқонуний ва ҳақиқий эмас деб тан олганди. Ушбу баённомада Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг илмий-эксперт кенгаши мазкур уй архитектура-тарихий қийматга эга эмас деган хулосани берганди. Суднинг иккинчи қарори Маданият вазирлиги раҳбариятига уйни Моддий-маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритиш жараёнини якунлаш мажбуриятини юклади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.