Тожикистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

14-15 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради, деб ёзади ЎзА.
 
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
 
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
 
Фотосурат: Тожикистон президентининг матбуот хизмати
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.