Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари Катта Ҳисор каналини биргаликда тозаламоқда

Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари Катта Ҳисор каналини биргаликда тозаламоқда

5 март куни Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги келишув асосида Ҳисор шаҳрига Ўзбекистондан 9 та гусеницали экскаватор етиб келди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитасининг матбуот марказига таянган ҳолда хабар беради.

Ушбу техника Катта Ҳисор каналини тозалаш учун мўлжалланган. Канални тозалаш бўйича ишлар 8 март куни Ҳисор қўрғони ҳудудидан бошланган бўлиб, Канал боши ҳисобланган пойтахтнинг Сино туманидаги Душанбе дарёсигача давом этади.

Тузилган жадвалга кўра, каналнинг 18 км участкаси тозаланиши режалаштирилган.

Қайд этиб ўтамиз, Катта Ҳисор канали Тожикистондаги 30 минг гектарга яқин ер майдонини ва Сурхондарё вилоятининг 10 минг гектарга яқин майдонини суғоради.

Бош саҳифадаги фотосурат: Азия-Плюс

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.