Транспорт вазирлиги авиачипталар харид қилмасликка чақирди

Транспорт вазирлиги авиачипталар харид қилмасликка чақирди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги халқаро ҳаво қатновини тиклаш бўйича ишлар тугалланмаганига расмий равишда изоҳ берди, деб ёзади “Дунё” АА.

Вазирлик сўнгги кунларда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб баъзи хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам рейслари тикланиши ҳақидаги хабарларга шундай муносабат билдирди. Муассаса Республика махсус комиссиясининг қарори билан мамлакатда карантин чекловлари 1 августгача узайтирилгани ва халқаро ҳаво қатновини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳали якунига етмаганини эслатди.

«Турли авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаши тўғрисида тарақалаётган расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб, авиачипталарни сотиб олманг. – дейилади вазирлик хабарида. – Мунтазам рейслар тиклангунга қадар фақат Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ чартер рейсларигина амалга оширилади».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.