Туризм ва спорт вазири: Президент бу йил мамлакатга 1,7 млн нафар хорижий туристни жалб этишни топширди

“Зиёрат-туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очди, деб ёзади Kun.uz нашри.
 
«Бу йил президент томонидан мамлакатга 1,7 млн нафар хорижий туристни ва 7,5 млн нафар ички туристни жалб этиш вазифаси қўйилди, бунда туристик хизматларни экспорт қилиш 350 млн долларни ташкил қилиши керак. Айтиш жоизки, ушбу миқдордан энг каттасини зиёрат туризми ташкил қилади. Мамлакатимизда 784 та ислом объекти, 19 та христиан ва 8 та буддизм маданияти мероси мавжуд. Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда бу йил 700 минг нафар туристни жалб этишимиз мумкин, туристик хизматларнинг умумий ҳажми эса 130 млн АҚШ долларини ташкил қилади», – дея қайд этади Азиз Абдухакимов.

Жорий йилда зиёрат объектларини ҳудудлар кесимида илгари суришга жами 1,1 млрд сўм, хорижда мамлакатнинг туристик салоҳиятини илгари суришга 6 млрд сўм сарфланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.