Туркманистон бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркманистон бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Шу йилнинг 11-12 июль кунлари Туркманистон бош вазирининг ўринбосари, мамлакат ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.

Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан Ўзбекистон ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган учрашувлар ва музокаралар ҳам ўрин олган.

Фотосурат: CA-news

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.