Туроператорлар ва меҳмонхоналар Хавфсиз туризм объектлари реестрига киритилади

Туроператорлар ва меҳмонхоналар Хавфсиз туризм объектлари  реестрига киритилади

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси Равшан Изамов «Ўзбекистон 24» каналига берган интервьюсида маҳаллий ва хорижий туристлар хавфсизликда эканига ишонч ҳосил қилишлари кераклигини билдирди, дея хабар беради Газета.uz.

«Улар ҳар қандай форматдаги коронавирус инфекцияси уларга тааллуқли бўлмаслигига ишончлари комил бўлиши керак.Туроператорлар, меҳмонхоналар ва туризм индустрияси билан боғлиқ барча қатор зарур талабларни бажарганда бериладиган махсус сертификатга ариза беради… Бундай сертификатнинг мавжудлиги уларга турситлар билан ишлаш имконини беради», —дейди у.

Сертификат  стандартларга мувофиқ келадиган объектларга берилади, улр Хавфсиз туризм объектлари реестрига киритилади. Давлат қарамоғидаги объектларда ушбу чоралар мажбурий тартибда жорий этилади.

«Хорижий турист коронавирус инфекциясига чалинган тақдирда, у 3000 доллар миқдорида компенсация олади. Бундай амалиёт дунёнинг кўп мамлакатларида кенг қўлланмоқда. Хорижий туристларга карантин даврида хизмат кўрсатиш ишлари туроператор томонидан фақат “Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган” реестрига кирган объектларда амлга оширилиши мумкин. Туристик зоналар маъмурий кенгашини бошқариш ҳукумат раҳбарига топширилган», — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.