Уч нафар аёл 29 ёшли қизни қийноққа солган ва бу жараённи телефонда видеога олган

Уч нафар аёл 29 ёшли қизни қийноққа солган ва бу жараённи телефонда видеога олган

Воқеа 7 август куни Тошкентнинг Сирғали туманида содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар беради. Аёлларнинг шахси аниқланди – улар 41 ёшли фарғоналик Мукаррам М. (муқаддам Жиноий кодекснинг 131-моддаси, 1-қисми “Сводничество или содержание притонов” бўйича судланган), 35 ёшли сурхондарёлик Шаҳноза П. (муқаддам 131-модда 4-қисми ва 169-модда 1-қисми “Ўғирлик” бўйича судланган) ва 23 ёшли фарғоналик Шаҳодатхон К. бўлиб чиқди. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Гўзалхон Э.

Учта аёл ўзаро келишган ва Гўзалхонни Мукаррамнинг ўғлини иссиқ-совуқ қилиб, ўзига ром этганликда айблаган ҳолда, уни таҳқирлашган. Мукаррам бу жараённи ўз телефонига видеога олган ва кейин тармоққа жойлаштирган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирғали туман прокуратураси томонидан 8 август куни Жиноий кодекснинг 110-моддаси 1-қисми (“Қийноққа солиш”) белгилари бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.