Уханда Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий тармоқда гуруҳ яратишди: унда эҳтиёт чоралари тушунтирилмоқда

Уханда Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий тармоқда гуруҳ яратишди: унда эҳтиёт чоралари тушунтирилмоқда

Ўзбекистон элчихонасининг маълумотларига кўра, Уханда 30 дан ортиқ ўзбек фуқаролари бор. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш учун “Вичат” ижтимоий тармоғида “Ухан 2020 Ўзбекистон” гуруҳи яратилди.

«Уханда 250 га яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади, улар асосан олий ўқув юртларининг талабалари. Кўпчилик семестр якунланиши муносабати билан ватанига қайтган. Талабаларга хотиржамликни сақлаш, эҳтиёт ва профилактика чораларига амал қилиш зарурати тушунтирилган, уларга элчихонанинг консуллик бўлими ходимларининг алоқа рақамлари маълум қилинган», – дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Короновирус тарқалиши муносабати билан шаҳарда махсус шошилинч штаб ишга тушган бўлиб, 23 январь соат 10:00 дан бошлаб жамоат транспортининг (автобуслар, метро, паромлар) фаолияти тўхтатилган, аэропортда ва темир йўл вокзалларида чиқувчи рейслар бекор қилинган. Шаҳаврдан чиқувчи автойўллар ёпиб қўйилган. Барча транспорт объектлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг нарядлари билан кучайтирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.