USAID Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш бўйича беш йиллик лойиҳани ишга туширмоқда

USAID Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш бўйича беш йиллик лойиҳани ишга туширмоқда

АҚшнинг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) қиймати 18,9 млн долларни ташкил қилувчи агробизнесни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа фаолият кўрсата бошлагани ҳақида эълон қилди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва турдош секторларда хусусий секторнинг ўсишига кўмаклашади.

 Лойиҳа Ўзбекистонга ошиб бораётган ишчи кучи учуе формал иқтисодиётда кўпроқ иш жойларини яратишга имкон берган ҳолда мамлакатнинг хусусий секторини қўллаб-қувватлайди. Бу саъй-ҳаракатлар республикада қўшилган қийматли ишлаб чиқаришни оширишга, аҳолининг заиф қатламларини, жумладан ёшлар ва аёлларни жалб этишга, таълим муассасаларининг хусусий сектор эҳтиёжлари билан алоқасини таъсинлашга, қишлоқ хўжалиги учун қулай шароитларни яратишга кўмаклашишга жамланади.

Янги дастурнинг тахминий муддати – беш йил. USAID нинг агробизнесни ривожлантириш бўйича дастури Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.