USM Telecom ва МегаФон Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил қилмоқда

«USM Telecom» ва МегаФон Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда Ucell ва USM холдинги ўзбек активлари — CRPT Turon ҳамда ICS Holding Uzbekistan таркибига кирадиган Digital Holding қўшма корхонасини ташкил этмоқда, дейилади Ucell компаниясининг сайтидаги хабарда.
 
Ўзбекистон хукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали корхонага Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.
 
Янги корхонада МегаФон ва USM Telecom тенг улуш билан ташкил этган «Digital Invest» компаниясининг улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.
 
«Рақамли хизматлар истеъмоли нуқтаи назаридан Ўзбекистон МДҲнинг энг салоҳиятли бозорларидан, у сўнгги 10 йил ичида мобил алоқа абонентларининг уч баравардан кўп ўсишини намойиш этган бўлсада, ҳали ҳануз тўйинишдан йироқ. Биз 2021−йил давомида Ucell ичида жиддий таркибий ўзгаришлар қилиш режасидан йироқмиз, кўпроқ жипслашиш ва Ucell’да бизнес ўсиши учун энг яхши амалиётларни татбиқ этишга эътиборимизни қаратамиз», — дейди МегаФон бош директори Геворк Вермишян.

Ахборотда қайд этилишича, 2021 йилда Ucell ичида жиддий тузилмавий ўзгаришлар режалаштирмаяпти.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.