UzAuto Motors Асака заводининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатмоқчи

Chevrolet моделларининг сифат стандартларини ошириш мақсадида Асака заводининг фаолиятини 2021 йил январь ойида вақтинчалик тўхтатиш режалаштирилган. Бу ҳақда UzAuto Motors компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.
 
«Шу билан бир вақтда, республикамизнинг барча ҳудудларидаги Шевроле дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади.
 
Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади
 
Бундан ташқари, дилерлик тармоғи тамонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати хам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади. Ушбу хизматларнинг сифат даражаси кадрларни тайёрлаш, содиқлик дастурларини жорий қилиш, мижозларнинг фикрларини ўрганиш ва бошқа кўплаб амалга оширилаётган ишлар эвазига ошириб борилади», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.