Ўзбек тилида электрон шаклдаги китоблар сони ошди

Ўзбек тилида электрон шаклдаги китоблар сони ошди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Natlib.uz порталидаги “E-Library” электрон кутубхонасида 63580 га яқин электрон китобларнинг тўлиқ матли базаси яратилди. Айни дамда ҳам ушбу кутубхона базасига китобларнинг электрон шакллари босқичма-босқич киритилмоқда.

Қайд этиб ўтамиз, ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда мамлакат Президенти томонидан маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилганди. “E-Library” электрон кутубхонаси ана шу ташаббус доирасидаги лойиҳалардан биридир.

Унада фойдаланувчилар масофадан туриб ўзларига керакли бўлган адабётларини қидириб, электрон кўринишида мутолаа қилишлари мумкин.

Ҳозирги кунда бутун республика бўйича лойиҳага 21 та  ахборот-кутубхона муассасаси ва ахборот-ресурс маркази аъзо бўлиб, барча ахборот-кутубхона марказларининг мутахассислари томонидан электрон китоблар мунтазам равишда ўзининг фондидаги адабиётларни рақамлаштириб, электрон шаклдаги тўлиқ матнли китоблар жойлаштириб келмоқда.

Келажакда республика худудидаги 186 та ахборот-кутубхона маркази ушбу лойиҳага қамраб олиниши кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.