Ўзбекистон алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркаларини жорий этмоқда

Ўзбекистон алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркаларини жорий этмоқда

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Шунингдек бу ҳақда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида ҳам сўз боради.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркировка қилинган улгуржи-чакана тармоқдаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 2021 йил 1 февралдан бошлаб маркировка қилинмаган ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.