Ўзбекистон АҚШдан ўз фуқаролари учун визалар муддатини узайтиришни енгиллаштиришини сўради

Ўзбекистон АҚШдан ўз фуқаролари учун визалар муддатини узайтиришни енгиллаштиришини сўради

Ўзбекистон ўз фуқаролари учун визалар муддатини узайтиришни енгиллаштириш илтимоси билан АҚШ давлат департаментига расмий нота юборди, деб ёзади Kun.uz нашри ТИВ ахборот хизматининг раҳбари Авазбек Хожиметовга таянган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, нота АҚШ Давлат департаменти томонидан кўриб чиқилмоқда, ҳозирча ушбу масала юзасидан якуний қарор қабул қилингани йўқ.

«АҚШга кириш визасининг муддати тугаётган юртдошларимизга визанинг амал қилиш муддати тугашидан олдин уни такрор расмийлаштириш учун яқин-атрофда жойлашган иммиграция хизматига мурожаат қилиш тавсия этилади», – дейди Хожиметов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.