Ўзбекистон банклари ўз фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

Ўзбекистон банклари ўз фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

Ўзбекистоннинг бир нечта банки ўз фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Spot.uz нашри ёзади.

Хусусан, “Туронбанк”да 30 мартдан бошлаб қуйидагиларнинг фаолияти тўхтатилади:

·         банк хизматини кўрсатувчи офислар;
·         банк биносидан ташқарида жойлашган кассалар, валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари пунктлари.

Ўз фаолиятини фақат божхона чегараси зонасида жойлашган банк бўлимлари ва пенсияларни тақсимлаш учун мобил кассалар давом эттиради.

«Трастбанк» тарқатган маълумотга кўра, 31 мартдан барча банк хизматлари марказлари, улар қошидаги чакана кассалар ва халқаро пул ўтказмалари пунктлари ўз фаолиятини тўхтатади.

Хизматларни банк филиаллари ҳузуридаги валюта айирбошлаш пунктларида, чакана кассалар ва халқаро пул ўтказмалари бўлимларида олиш мумкин.

«Алоқабанк» хабарида кассалар фақат банк филиаллари биноларида ишлаши айтилади. Валюта айирбошлаш соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширилади, бошқа амалиётлар эса – 17:00 гача.
 
«Ҳамкорбанк» берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 31 мартидан 5 апрелигача филиалларда ва мини банкларда халқаро пул ўтказмалари бўйича хизматлар вақтинчалик тўхтатилади.

Ўзгаришлар барча банкларга тааллуқли, чунки регулятор уларга 30 мартдан мижозларни масофадан туриб хизмат кўрсатишга ўтказишни, банк бинолари ташқарисидаги кассалар ва пунктлар фаолиятини тўхтатишни тавсия этган.

Банк хизматларидан банкларнинг мобил иловалари орқали ва банкоматларда фойдаланиш мумкин бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.