Ўзбекистон “Чегарасиз репортёрлар”нинг матбуот эркинлиги индексида бир позиция пастлади

Ўзбекистон “Чегарасиз репортёрлар”нинг матбуот эркинлиги индексида  бу йил 157-ўринни эгаллади, 2020 йилда мамлакат 156-ўринда эди.
 
Маъруза муаллифлари мамлакатда сиёсий муҳит илиётгани, қатор сайтлар очилгани, ОАВни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилгани, журналистлар коррупция ва мажбурий меҳнат мавзуларини ёритишаётганини қайд этади.

«Бироқ олий даражадаги ҳокимиятни танқид қилиш ҳақида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳокимият ОАВни чеклайдиган қонунларнинг зарур ислоҳотларини ўтказишга шошмаяпти. Кузатиш, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳамон мавжуд. Блогерларга аввалгидай таҳдид қилишади ёки ҳибсга олишади. Ўзбекистон яна ўз эшикларини хорижий журналистлар ва қувғинда бўлган журналистлар учун очди, бироқ журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг кўпчилиги, шу жумладан АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Европа Озодлик Радиоси/Озодлик Радиоси аккредитация олишда қийинчиликларга дуч келди», – дея қайд этилади хабарда. 

Ушбу индексда кетма-кет беш йил давомида Норвегия етакчилик қилмоқда, унинг ортидан Финляндия, Швеция, Дания ва Коста-Рика келмоқда.
 
Эстония ушбу индексда МДҲ мамлакатлари орасида 15-ўринда, Қирғизистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида 79-ўринда, Россия 150-ўринда, Қозоғистон 155-ўринда, Тожикистон 162-ўринда, Туркманистон 178-ўринда туради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.