Ўзбекистон дин эркинлигини бузаётган мамлакатлар рўйхатида қолди
АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни дин эркинлиги бузилишлари муносабати билан ташвиш туғдираётган мамлакатлар рўйхатида қолдиришга қарор қилганини маълум қилди.
Давлат департаментининг 20 декабрдаги баёнотида АҚШ Россия, Ўзбекистон ва Комор оролларини Special Watch List да колдиргани қайд этилади. Бундан ташқари, рўйхатга Куба, Никарагуа, Нигерия ва Судан мамлакатлари ҳам қўшилган.
Мьянма, Хитой, Эритрея, Эрон, КХДР, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон, олдинги йилдаги каби Давлат департаментининг дин эркинлиги чекланганлиги муносабати билан кўпроқ ташвиш туғдираётган мамлакатлар рўйхатида қолмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар