Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш биринчи ярим йилликда 17,1% га қисқарди

Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш биринчи ярим йилликда 17

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 25,145 млрд кубометр табиий газ қазиб олинди, бу ўтган йилга қараганда 17,1% га кам, дея хабар беради Reuters агентлиги Давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда.
 
Газ Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарларидан бири ҳисобланади, аммо мамлакат янги коронавирус пандемияси сабабли Хитой ва Россия томондан талабнинг тушиб кетишига дуч келди.

Хитойга экспортнинг камайиши айрим хорижий компанияларнинг, шу жумладан “Лукойл”нинг (Россия) Ўзбекистондаги фаолиятига таъсир кўрсатди, дея қайд этади нашр.

Бизни Telegram каналда кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.