Ўзбекистон гендер тенглиги рейтингида ўтган йилга қараганда камроқ балл тўплади

Ўзбекистон гендер тенглиги рейтингида ўтган йилга қараганда камроқ балл тўплади

Жаҳон банки “Аёллар, бизнес ва қонун – 2020” тадқиқотини эълон қилди. Унда мамлакатлар 100 балли тизим бўйича баҳоланган.
Унга кўра, бу йил Ўзбекистон 67,5 балл тўплаган. Ўтган йили мамлакатнинг кўрсаткичи 70,5 балл эди.

Айтиш жоизки, мамлакатлар саккизта базавий индикатор бўйича баҳоланади. Булар: иш ҳақи, иш билан бандлик, ўз бизнесини юритиш, аёлларга тегишли активларнинг бошқарилиши, пенсия таъминоти, ҳаракатланиш эркинлиги, никоҳ ва болаларнинг мавжудлиги.

Қуйида тадқиқотчиларнинг индикаторлар бўйича баҳоси тақдим этилган.

Тадқиқотда кўрсатилишича, иқтисодий ривожланиш даражаси ва гендер тенглиги орасида алоқа мавжуд. Одатда, аёлларнинг ҳуқуқлари кўп бўлган мамлакатларда юқори турмуш даражаси қайд этилади ва аксинча.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.