Ўзбекистон Henley & Partners компаниясининг Паспортлар индексида уч поғона юқорига кўтарилди

Ўзбекистон  Henley & Partners компаниясининг Паспортлар индексида уч поғона юқорига кўтарилди

Компания Henley & Partners компанияси янги Паспортлар индексини – фуқароларга тақдим этиладиган ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича мамлакатларнинг халқаро рейтингини эълон қилди. 2020 йил 4 чоракка келиб Ўзбекистон индексда 83-ўринни эгаллади, шу йил июль ойида эса Ўзбекистон рейтингда 86-сатрни эгаллаб турганди.
 
Индекс 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардаги виза қоидаларини таҳлил қилади ҳамда уларни визасиз кириладиган мамлакатлар сони бўйича ранжирлайди. Рейтингда мамлакат позицияси фуқаролари визани расмийлаштирмасдан (етиб келганидан кейин визасиз ёки виза билан) кириши мумкин бўлган дунё мамлакатлари сони билан белгиланади. Паспортлар индекси мамлакатларнинг жаҳон майдонидаги халқаро муносабатлари ва мақомини акс эттирувчи фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги бўйича халқаро мамлакатлар рейтинги тарихида биринчиси ҳисобланади. 2018 йилдан бошлаб Паспортлар индекси мамлакатларнинг визасиз режимидаги ўзгаришлар ҳақида тезкор хабар бериш учун ҳар чоракда янгиланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.