Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНИСЕФ аҳолининг заиф гуруҳлари аҳволини яхшилаш бўйича лойиҳани ишга туширмоқда

Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ташкилоти интеграциялашган ижтимоий хизматларни тақдим этиш бўйича лойиҳани ишга туширди. Бошланғич босқичда лойиҳа Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ва Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида амалга оширилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФ хабар беради.
 
Лойиҳа доирасида ҳамжамиятларнинг ижтимоий ходимлари айни пайтда кўп сонил вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилаётган ижтимоий кўмак хизматларини мувофиқлаштирувчи боғлайдиган бўғинга айланади.
 
Лойиҳа эҳтиёжларни ҳисобга оладиган ва ижтимоий кўмак хизматлари одамларнинг эҳтиёжлари билан чамбарчас боғлиқлигини кафолатлайдиган тизим бўлишини таъминлайди. Лойиҳа натижалари ижтимоий ҳимоя ислоҳотлари дастури учун асос бўлиб хизмат қилади.
 
«Антидискриминацион, инсон ҳуқуқларига ва инклюзив ёндашувга амал қилувчи юқори малакали ижтимоий ходимлар билан биргаликдаги кучли ижтимоий ҳимоя тизими Ўзбекистондаги энг заиф одамлар, гуруҳлар ва оилаларнинг ҳаётига ижобий ўзгаришларни олиб киради», – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Жоффри Ижумба.
 
Лойиҳа хизматларни етказиб берувчиларга туманлар ва ҳамжамиятлар даражасида кундалик ишларида ижтимоий фаолият кўникмаларини ва профессионал этикани қўллаш имкониятини тақдим этади. Шунингдек у барча учун ижтимоий ҳимоя дастурларини яхшироқ режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида ахборотни бошқаришнинг ва механизмларни қайта йўналтиришнинг интеграциялашган тизимини яратади.
 
Лойиҳа БМТнинг Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликдаги дастури доирасида амалга оширилмоқда.
 
Фотосурат: ЮНИСЕФ

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.