Ўзбекистон. Коронавирус бўйича охирги янгиликларни ўқинг

Ўзбекистон. Коронавирус бўйича охирги янгиликларни ўқинг

Коронавирусга чалинишлар сони 2453 тага етди, 1945 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Ўзбекистон Корея Республикасидан инсонпарварлик ёрдамини олди

10 май куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейси қиймати қарийб 192 минг долларлик тиббий анжомларни етказди. Юк таркибидан кўп функцияли тиббий каравотлар, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббий ниқоблар, иммунитетни мустаҳкамлаш учун озуқа қўшимчалари ўрин олган.

Humo пенсия карталари хоҳишга кўра UzCard га алмаштирилади

Халқ банки 20 майдан бошлаб банк ходимлари пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг хоҳишига кўра бирор-бирор тўловсиз карталарни алмашлаб беришини ва уларни яшаш жойларига етказишини билдирди.

CCC Group компанияси Ўзбекистонга 100 минг доллар миқдорида ёрдам юборди

Ушбу беғараз молиявий ёрдамни зарур материаллар, ниқоблар, дезинфекцияловчи воситаларни харид қилишга ёки Ўзбекистон томоннинг ихтиёрига кўра пандемияга қарши курашиш бўйича бошқа мақсадларга йўналтириш режалаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.