Ўзбекистон Пекиндан яна 251 нафар фуқарони эвакуация қилди

Ўзбекистон Пекиндан яна 251 нафар фуқарони эвакуация қилди

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ўз ватанига қайтишни истаган 260 га яқин юртдошларимиздан иборат рўйхатни тузган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.

 Uzbekistan Airways компаниясининг маълумотларига кўра, самолёт Пекиндан 6 февраль куни соат 4:40 да учиб келган. Унда 251 нафар йўловчи бўлган. Коронавирус тарқалиши муносабати билан Хитойдан юртдошларимизни трансфер қилиш жараёни якунланди, дея қайд этади компания матбуот хизмати.

Бундан олдин 4 февраль куни Пекиндан Тошкентга 250 нафар, 5 февраль куни эса Ухандан 84 нафар Ўзбекистон фуқароси етказилган эди. Қозоғистон томоннинг илтимосига кўра, самолёт бортида 5 нафар Қозоғистон фуқароси ҳам Ухандан олиб чиқилган.

Ўзбекистон ТИВнинг маълумотларига кўра, дипломатик ваколатхона ХХРнинг турли ҳудудларида таълим олаётган 800 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба билан доимий алоқа йўлга қўйилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.