Ўзбекистон Президенти Тошкент вилоятидаги от заводининг фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Президенти Тошкент вилоятидаги от заводининг фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводи фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, мазкур соҳа учун мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

“Ўзбегим отлари” от заводи 1992 йил ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган. 

Бугунги кунда “Ўзбегим отлари” заводида 300 га яқин от парваришланмоқда. Улар орасида Ахалтака зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор. 

От заводи ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 

“Ўзбегим отлари” заводида Президент Шавкат Мирзиёевга Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан совға қилинган Дўстхон лақабли зотдор от йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. 

Манба: Ўзбекистон Президентининг сайти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.