Ўзбекистон қатор мамлакатлар билан авиапарвозларни тўхтатиш ҳақидаги қарорни узайтирмоқда

Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди. 2020 йил 21 декабрдан 2021 йил 1 февралгача Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР билан халқаро рейслар (республикага кириш, чиқиш ва транзит рейслари) тўтатилганди.
 
Ҳозирда юзага келган ҳолатлар таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.
 
Шунингдек, қоидага кўра:
 
– юқорида номлари саналган давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмайди;
 
– сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.
 
Шу билан бирга, Ўзбекистон бизнес-омбудсманининг ташаббуси билан ҳамда Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус республика комиссиясининг қарорига (26.01.21 йилдаги 60-сонли) мувофиқ спа ва массаж салонлари, караоке-клублар ва бильярд залларининг фаолиятига рухсат берилди. Ушбу тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга амал қилган ҳолда амалга оширишлари керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.