Ўзбекистон Қирғизистон ғарбида иккита мактаб қуради

Ўзбекистон Қирғизистоннинг Боткент вилояти Боткен туманидаги Самарқандек ва Лайлак туманидаги Марғун қишлоқларида мактаблар қуради. Биринчи мактаб 400 ўринга, иккинчиси 300 ўринга эга бўлади. Бу ҳақда "Клооп " нашри ёзмоқда.
 
7 июнь куни Фарғона вилояти раҳбари Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иш сафари давомида Боткен вилоятининг Қадамжой шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси Самарқандек ва Марғун қишлоқларидаги мактаблар аҳолиси ва ўқитувчилари билан учрашди. Шунингдек, улар келгусида янги мактаблар қурилиши олиб бориладиган жойлар билан танишдилар.
 
Мактаблар 2021 йилда – янги ўқув йилига фойдаланишга топширилади.
 
Бу орада Тожикистоннинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Мерганча қишлоғида мактаб қурилди. Бугун у фойдаланишга топширилади.
 
Бир сменада 640 ўқувчини қабул қиладиган янги мактаб Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Душанбеда давлат ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувлар асосида қурилган.
 
Шунингдек, Тожикистон Фарғона вилоятининг Риштон туманида болалар боғчасини қуради.
 
Фотоcурат: yep.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.