Ўзбекистон «Тинчликсеварлик глобал индекси»да бир поғона пастга тушди

Ўзбекистон «Тинчликсеварлик глобал индекси»да бир поғона пастга тушди

Ўзбекистон дунёнинг 163 та мамлакати орасида “Тинчликсеварлик глобал индекси”да 103-ўринни эгаллади. Ўтган йил билан таққослаганда (102-ўрин) мамлакат бир поғона пастга тушган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг (The Institute for Economics and Peace) йиллик тадқиқотида маълум қилинади.

Марказий Осиё давлатларидан ушбу рейтингда Қозоғистон 70, Қирғизистон 93, Тожикистон 107, Туркманистон 116-ўринда қайд этилди. Мўғулистон 39-поғонадан жой олган. Афғонистон 163 мамлакат орасида сўнгги ўринни эгаллади.

Исландия рейтингда 2008 йилдан бери эгаллаб келаётган етакчилик ўрнини бу гал ҳам ҳеч кимга бермади. Биринчи бешликда Янги Зеландия, Австрия, Португалия ва Дания ҳам қайд этилди. Бу борадаги аҳвол энг ёмон мамлакатлар сафига Сурия, Ироқ, Жанубий Судан ва Яман ҳам кирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.