Ўзбекистон ва Россия космос соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Россия космос соҳасида ҳамкорлик қилади

Россия ва Ўзбекистон ҳукумати фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги келишувни тайёрламоқда. Бу ҳақда Газета.uz нашри Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга таянган ҳолда хабар беради.

«Космос соҳасида ҳамкорликдаги тадқиқотлар бўйича алоқалар давом этмоқда. фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги ҳукуматлараро келишув матни солиштирилди», — деди элчи 2019 йилда икки томонлама ҳамкорлик якунлари ва 2020 йил учун истиқболларга бағишланган учрашувда.

– Ҳозир Ўзбекистон томон “Главкосмос”нинг (Россия) Ерни масофадан туриб зондлаш сигналларини қабул қилувчи станцияни етказиб бериш ҳақидаги таклифи устида ишламоқда.

Шунингдек, „Суффа“ халқаро радиоастрономик обсерваториясини рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Айни дамга қадар устав ҳужжатларини мувофиқлаштириш бўйича ички давлат процедуралари якунланган, – дея қайд этади у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.