Ўзбекистон Worldwide mobile data pricing рейтингида 21-ўринни эгаллади

Британиянинг Cable.co.uk портали дунё бўйлаб интернет-хизматлар учун нархлар бўйича маълумотларни чоп этди. Уларга кўра, Ўзбекистон 230 та мамлакат ичида 21-ўринни эгаллаган. Мамлакат бир йил ичида ўз позициясини 33 ўринга яхшилаган. 1 Гб мобил интернет учун ўртача нарх 0,6 АҚШ долларини ташкил қилган, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати.


 
2020 йил февраль ойи натижалари бўйича Ўзбекистонда 1 Гб мобил интернетнинг ўртача қиймати 1,34 АҚШ долларини ташкил қилган. Ўшанда Ўзбекистон мобил интернет хизматлари учун арзонлиги бўйича дунёда 54-ўринни эгаллаганди.
 
Мазкур ресурс маълумотлари қуйидаги методология бўйича шаклланади: бутун дунё бўйлаб алоқа операторларидан конкрет хизмат турлари учун нархлар бўйича маълумотлар олинади (бизнинг ҳолатда 1 Гб мобил интернет трафиги учун нархлар), уларнинг асосида ўртача нарх (медиана) ҳисобланади, у рейтингда акс этади. Таҳлил учун асосан Интернет-хизматлар учун тариф режалари ва хизматлар бўйича ахборот олинади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.