Ўзбекистон юк ташувчилар учун ўз чегараларини ёпмаяпти

Ўзбекистон юк ташувчилар учун ўз чегараларини ёпмаяпти

Ўзбекистон коронавирусга чалиниш ҳолатлари муносабати билан ташқи савдо ва  ўз ҳудуди бўйлаб юк ташувларини тўхтатмаяпти.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг расмий хабарида айрим ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан экспорт-импорт тартибида транспорт воситаларида ташилаётган юклар ҳам чегарадан ўтказилмас экан-да деган ортиқча хавотирлар билдирилаётгани айтилади.

«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур чекловлар юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмас», – дейилади хабарда.

Чегара ўтказиш ҳудудларида мазкур ташувларни амалга ошираётган шахслар ва уларнинг транспорт воситалари тегишли тартибда текширувлардан ўтказилиб, республикамиз орқали ҳаракатланишига рухсат берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.