Ўзбекистонда фрилансерлар учун сайт ўрнига илова пайдо бўлди

Ўзбекистонда фрилансерлар учун сайт ўрнига илова пайдо бўлди

Ўзбекистонда 2019 йил январида фрилансерлар учун сайт пайдо бўлиши керак эди. Бу ҳақда мамлакат Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш га доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз борганди.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланганди. Унинг бандларидан бири хусусий ёлланма иш билан шуғулланувчи фрилансерлар (репетиторлар, уйларни тозалаш, болаларга қараш ва ҳ.к.) учун freelancer.mehnat.uz сайтини яратишни кўзда тутади.

Anhor.uz таҳририятининг сўрови бўйича Меҳнат вазирлиги сайт ўрнига JobCafe иловаси яратилганини билдирди. Унда бутун Тошкент бўйлаб фрилансерлар бир ерга тўпланган.

Иловада харита бўйича яқинроқда бўлган мутахассислар ва ишчиларни топиш, уларнинг рейтингини ва улар ҳақидаги фикрларни билиш мумкин. Илова 2019 йил 17 сентябрда Play Market ва App Store’да ҳам пайдо бўлди. Шунингдек JobCafe иловасининг десктоп версияси ҳам мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.