Ўзбекистонда фуқаролик авиацияси учувчилари мактаби ташкил қилинади

Ўзбекистонда фуқаролик авиацияси учувчилари мактаби ташкил қилинади. Бу ҳақда брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши режалаштирилган», – дея қайд этади у.

Шунингдек,  Шерзод Асадов Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилаётганини айтди. Тегишли режалар президент Шавкат Мирзиёевга Uzbekistan airways ва Uzbekistan airports компанияларининг трансформацияси тақдимоти пайтида маълум қилинганди. Президент вакилининг қайд этишича, бу йўловчиларга катта қулайликлар яратади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.