Ўзбекистонда икки идора автомобиль харид қилишга 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлади

Ўзбекистонда икки идора автомобиль харид қилишга 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлади

Янги ташкил этилган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси давлат харидлари доирасида 1,5 млрд сўмга Chevrolet Tahoe, иккита Malibu ва Lacetti сотиб олди. Бу ҳақда Газета.uz нашри ёзади.

Сотиб олиш шартномалари қўмита раиси Баҳром Шарипов томонидан 3−4−5 ноябрь кунлари имзоланган. Tahoe 795 миллион сўмга, Malibu 2 энг қиммат конфигурацияда 324,4 миллион сўмга, яна бир Malibu 2 311,1 миллион сўмга, Lacetti эса 115,6 миллион сўмга сотиб олинган. Ҳаммаси бўлиб автомобиллар сотиб олишга қўмита 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган.

Ҳужжатларда сотиб олиш сабаблари кўрсатилмаган, бироқ уларнинг хизмат мақсадларида фойдаланиш учун сотиб олингани аниқ, дея қайд этади нашр.

Аввалроқ, Маданият вазирлиги давлат харидлари доирасида иккита Chevrolet Malibu 2 автомобилини энг қиммат конфигурациясида сотиб олган эди. Мазкур харид вазирнинг яна бир ўринбосари лавозимининг жорий этилиши, шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари автомобилининг «эскириши» билан изоҳланди.

Маданият вазирлигининг 21 октябрда вазир ўринбосари Умиджон Қўқонбоевнинг имзоси остида Молия вазирлигига юборган хатида маданият вазири биринчи ўринбосарининг хизмат автомобили маънавий эскириши муносабати билан транспорт воситасини таъмирлашга ортиқча маблағлар сарфланаётгани қайд этилади. Бунда машина моделига аниқлик киритилмаган, аммо 23 октябрь куни Маданият вазирлиги  Epica таъмирига 1,1 млн сўм ўтказган.

Маданият вазирлиги иккита янги хизмат автомобилини харид қилиш учун 2020 йилда вазирлик харажатларининг тасдиқланган сметасига ўзгаришлар киритишни сўраган.

Иловада энг қиммат комплектациядаги  ҳар бирининг нархи 324,4 млн сўм бўлган автомобиллари (LTZ A/T Turbo 2.0) кўрсатилган. жами 657,3 млн сўм, шу жумладан суғурта ҳаражатлари ҳам ажратилган. Машиналарни харид қилиш шартномалари 30 октябрь куни дилер Pronto Motor Trade  билан имзоланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.