Ўзбекистонда илк бор халқаро экологик фототанлов ўтказилади

Ўзбекистонда илк бор халқаро экологик фототанлов ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Давлат қўмитаси иқлим ўзгариши ва озон қатламини муҳофаза қилиш мавзусига бағишланган Халқаро танловни эълон қилди.

Танловда профессионал сураткашлар билан бир қаторда ҳаваскорлар ҳам қатнашиши мумкин. Танлов “Иқлим ўзгариши менинг нигоҳимда” ва “Озон қатлами ва Мен” йўналишлари бўйича 2017 йил 10 июлдан 11 сентябрга қадар ўтказилади. 

Танловнинг мақсади озон қатламини сақлаш учун бутунжаҳон курашининг аҳамиятини, озон қатлами инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатишини ва уни сақлаш бўйича мамлакатда қандай чоралар кўрилаётганини фотокадрларда “ҳикоя қилиш”дан иборат.

Халқаро фототанлов 2 ёки 3 босқичда ўтказилади:

·​ Агар олинган фотосуратларнинг умумий сони 100 тадан ошса, уларни саралаб олиш;  
·​ www.envcontest.uz веб-сайтида онлайн овоз бериш;
·​ Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш ва ғолибларни танлаш.

Учинчи босқичга ўтган 20 та фотосурат 2017 йил 11 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган махсус фотокўргазмада ҳамда Озон қатламини муҳоқаза қилиш Халқаро куни арафасида www.envcontest.uz сайтида намойиш этилади. Танлов ғолиблари фотокўргазма чоғида ва веб-сайт орқали эълон қилинади.

Халқаро танлов доирасида 6 та ғолиб танлаб олинади, уларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилади. Шунингдек БМТ ТДнинг Минтақавий бюроси “Аёллар ва Озон қатлами” махсус номинацияси доирасида Истанбулда махсус совринни топширади. 20 та энг яхши фотосурат муаллифларига танлов ташкилотчиларининг халқаро намунадаги сертификатлари берилади.

Халқаро фотосуратлар танловининг ташкилотчилари:

·​ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат кўмитаси;
·​ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмат маркази;
·​ БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури;
·​ БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмат маркази ва БМТнинг атроф-муҳит “Ўзбекистонни Яшил иқлим фонди ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури”нинг ҳамкорликдаги лойиҳаси;
·​ БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат кўмитаси ва Глобал экологик жамғарманинг ҳамкорликдаги лойиҳаси.

Ҳамкорлар:

·​ БМТ Тараққиёт Дастурининг Истанбулдаги Минтақавий Бюроси;
·​ БМТнинг атроф-муҳит “ОзонЭкшн” бўлинмаси.

Халқаро фототанлов ҳақидаги батафсил маълумот ҳамда иштирокчи анкетаси www.envcontest.uz сайтида жойлаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.