Ўзбекистонда интернет-юзерлар сони 1,2 млн.га ошди

Ўзбекистонда интернет-юзерлар сони 1

Datareportal «Digital 2020» тадқиқотини чоп этди. Келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2020 йил январь ойига интернет-фойдаланувчилар сони 18,34 млн кишини ташкил қилган. Фойдаланувчилар сони 2019 йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 1,2 млн кишига кўпайган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг сони 2020 йил январида 3,2 млн кишини ташкил қилган. 2019 йил апрель ойидан буён ўсиш 972 минг кишини ташкил қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.