Ўзбекистонда коронавирус. Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда коронавирус. Сўнгги янгиликлар

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1955  тага, соғайганлар сони 992 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин

Тошкент шаҳри ва вилояти дорихоналарида зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун постерлар ва брошюралар пайдо бўлди

Материалларда уй зўравонлигига учраган киши ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин бўлган телефон рақамлари кўрсатилган. Бундан олдин биз карантин даврида уй зўравонлиги ҳолатлари ошгани ҳақида ёзгандик.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг контактларини кузатиш учун илова тайёрланди

Инновациялар вазирлигининг маълумотларига кўра, Project Managers компаниясининг дастурчилари беморлар билан алоқада бўлган шахсларни аниқлаш жараёнини автоматлаштириш мақсадида Birga Yengamiz мобил иловасини яратди. Ҳозирча иловадан Android ва iOS платформаларида фойдаланиш имкони йўқ.
«Илова бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада алоқада бўлган шахсларни аниқлаши мумкин», – дейилади хабарда.

Хитой ҳукумати томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдами иккинчи партиясининг бир қисми Ўзбкистонга етказилди

Ушбу юк 100 минг дона тест-тизимдан ташкил топган. Юкнинг қолган қисми, аниқроғи 50 мингта тиббий комбинезон, 150 мингта КН95 тиббий ниқоби, 1 млн дона тиббий жарроҳлик ниқоби, 70 мингта ҳимоя кўзойнаги, 150 мингта тиббий қўлқоп ва мингта контактсиз электрон термометр кейинроқ етказиб берилади.

Ўзбекистон Россияга ёрдамнинг тўртинчи партиясини юборди

Москвага беш миллион дона тиббий ниқоб ва дока етказилди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.