Ўзбекистонда коронавирус бўйича охирги янгиликларни ўқинг

Ўзбекистонда коронавирус бўйича охирги янгиликларни ўқинг

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Новосибирскда қолиб кетганлар

Москвадан Тошкентга учаётган (Новосибирскда қўниш билан) 150 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросига Толмачёво аэропортида рейс бекор қилиниши муносабати билан Тошкентгача учадиган самолётга чиқиш рад этилди. Россиянинг S7 авиакомпанияси ўзбекистонликларнинг РФдан эвакуациясини амалга оширишини билдирди. 

Кеч тунда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси қолиб кетган фуқаролар учун овқатланиш ташкил қилинди. Ҳозир ўзбекистонликларни чартер рейси билан олиб чиқиш масаласи кўриб чиқиляпти.

Тошкентда автобуслар ҳаракати қисқартирилди 

«Тошшаҳартрансхизмат» тарқатган хабарга кўра, 2020 йил 19 мартдан бошлаб автобуслар ҳаракатидаги интерваллар, йўловчилар оқими кескин қисқарадиган соат 10:00 дан 16:00 гача ошиш томонга ўзгартирилди.

Мисрдан учиб келган йўловчилар Навоийда карантинга жўнатилди 

180 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Кармана туманидаги Навоий кон-металлургия комбинатининг санаторийсига икки ҳафталик карантинга юборилди. Карантиндаги фуқаролар озиқ-овқат ва зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминланди, дейилади вилоят ҳокимлигининг хабарида.
 
Россия коронавирус диагностикаси учун яна тестлар жўнатди 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Роспотребнадзор”дан COVID-19 диагностикаси учун яна олти мингта тест-тизим олди. Бундан олдин “Роспотребнадзор” Ўзбекистонга уч мингта тест-тизим жўнатганди.

Мактаб ўқувчилари учун телеканаллар орқали видео дарслар

30 мартдан бошлаб болаларнинг таътил пайтида таълим олиши учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида “Оилавий”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали видео дарслар кўрсатилади, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги..

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.