Ўзбекистонда коронавирус: охирги янгиликлар

Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин.  

Бош прокуратура, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар онлайн иш режимига ўтмоқда

Бош прокуратура колл-маркази юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини 1007 ишонч телефони орқали туну-кун қабул қилади. Шунингдек прокуратурага pm.gov.uz сайти орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Давлат хизматлари my.gov.uz портали орқали кўрсатилади ва фақат энг зарур ҳолатлардагина Давлат хизматлари марказларининг биноларида амалга оширилади.

ФҲДЁ бўлимлари (туғилганлик ва ўлганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари) фуқароларни махсус ташкил қилинган дарча орқали ва фақат жуда зарур бўлганидагина ходимларнинг навбатчилиги асосида қабул қилади.

Нотариуслар фақат зарур ҳоллардагина (энг аввало, васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека масалалари бўйича) нотариусга ҳужжатлар олдиндан электрон шаклда берилганида ва e-notarius.uz сайти орқали электрон навбатга рўйхатдан ўтганидан кейингина қабул қилади.

Тўртта беморнинг аҳволи оғир сифатида баҳоланмоқда

Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг маълум қилишича,  беморларнинг ҳаммаси Вирусология илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган.

«Ушбу институт раҳбариятининг маълумотларига кўра, 13 та беморда пневмония кузатилмоқда. 4 кишининг соғлиғи оғир сифатида баҳоланяпти. Улар жадал терапия олмоқда», – дейди у.

Марказий банк нақд тўловларни чеклашни тавсия этди

Бундан ташқари, банкда банк картасидан фойдалангандан кейин уларни тиббиёт спирти ёки бошқа антисептик воситалар билан дезинфекциялашни ҳамда иложи борича банкларнинг масофадаги сервисларидан фойдаланишни маслаҳат беришмоқда. Вируснинг қоғоз ташувчиларда яшаш давомийлиги уч-тўрт кунни ташкил қилиши мумкин. Марказий банк ва бошқа банклар ҳудудий бош бошқармаларининг пул омборлари ва пулларни қайта ҳисоблаш кассаларда мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга ошириляпти.  

Армияга чақириқ вақтинчалик тўхтатилди

Чақириқни кейинга қолдириш армияда хизмат қилиш муддатига нисбатан ҳам, мобилизацион чақириқ захирасидаги ҳарбий хизматга нисбатан ҳам қўлланади.

Ўзбекистонда Американикига ўхшаш тест-тизимлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонга Genscript компаниясининг (АҚШ) коронавирусни аниқлаш бўйича тест-тизимлари намуналари етказиб берилди. Улардан маҳаллий аналогларни ишлаб чиқаришни ташкил қилишда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.