Ўзбекистонда коронавирус. Охирги янгиликлар билан танишинг

Ўзбекистонда коронавирус. Охирги янгиликлар билан танишинг

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 1887  тага, соғайганлар сони 880 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Coursera Ўзбекистондаги ишсизларга бепул фойдаланиш имконини тақдим этади

Американинг онлайн-таълим платформаси 3800 та онлайн-курсдан фойдаланиш имконини тақдим этади. Бунинг учун ишчизлар иўшлари бўйича ҳукумат муассасаси Coursera’нинг махсус саҳифасига ариза юбориши керак.  

Янгийўлдаги поликлиниканинг 198 нафар ходими карантинга жойлаштирилди

Коронавирус Янгийўл туман кўп профилли марказий поликлиникаси ходимларидан бирида аниқланган.

Жанубий Корея Ўзбекистонга 1 млн долларлик инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди

Умумий оғирлиги 34 тоннага яқин инсонпарварлик юки Жанубий Корея компаниялари кўмагида шакллантирилган. Бундан ташқари, Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ажратилган 250 минг доллар миқдоридаги маблағга «PCL Inc.» компаниясининг 20 минг дона ПЗР-диагностика тест-тизимлари тўплами харид қилинган.

Юкнинг бир қисми 26 апрель куни етиб келди, қолган қисми юк чартер рейсини ташкил қилинишига қараб олиб келинади.

МАГАТЭ май ойи бошида Ўзбекистонга ускуналар жўнатади

Халқаро атом энергияси агентлиги умумий қиймати 70 минг евро бўлган диагностика тест-тизимлари тўпламига эга ускуналарни етказиб беради.

Вирусология илмий-тадқиқот институтига етказиб бериладиган тўпламлар, реал вақтда полимеразали занжирли реакция (ПЗР)га асосланган янги диагностика методидан фойдаланган ҳолда COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун ускуналарни, материални, ДНК/РНК ажратмаларини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларга бирламчи ишлов бериш, реакцион аралашмаларни тайёрлаш ва ПЗРни ўтказиш ускуналарини, ПЗР натижаларини детекциялаш ва материалларни дезинфекциялаш ускуналарини ўз ичига олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.