Ўзбекистонда коронавирус. Шу соат янгиликларини ўқинг

Ўзбекистонда коронавирус. Шу соат янгиликларини ўқинг

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 2181 тага, соғайганлар сони 1370 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Тошкентда “паспорт столлари” ўз фаолиятини бошлади

4 майдан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимлари ўз фаолиятини тиклади. Шунингдек туманлараро рўйхатга олиш-имтиҳон бўлимлари ва маъмурий амалиёт бўлимлари ҳамда ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси диагностика станциялари ҳам фуқароларни қабул қилишни бошлади.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача (шу кунни ҳам ўз ичига олган ҳолда), дам олиш кунлари — якшанба ва байрам кунлари. Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 гача. Тушликка танаффус: соат 13.00 дан 14.00 гача.

325 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди

Давлат санитария бош инспектори Нурмат Отабековнинг маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида 7300 дан ортиқ тест ўтказилган.

Карантиндан кейин визалар фақат коронавирус йўқлиги ҳақидаги маълумотномага эга чет эл фуқароларига берилиши мумкин
 
Нурмат Отабеков дастлабки пайтларда шундай амалиёт жорий этилиши мумкинлигини тахмин қилди. Бош инспекторнинг қайд этишича, агар бу тизим жорий этилса, чет эл фуқароси визасининг амал қилиш муддати ва унинг мамлакатда бўлиш муддати касалликнинг яширин даврига, яъни 14 кунга мутаносиб бўлиши зарур.

Амалдаги норматив ҳужжатлар, шу жумладан санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари қайта кўриб чиқилади, – дейди Отабеков.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.