Ўзбекистонда коронавирус. Сўнгги янгиликлар билан танишинг

Ўзбекистонда коронавирус. Сўнгги янгиликлар билан танишинг

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 2017  тага, соғайганлар сони 1096 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
 
Такси хизмати йўловчиларни таший бошлади
 
30 апрелдан бошлаб ишга ва ишдан уйга, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, тиббий буюмларни харид қилиш учун шахсий ва хизмат автомобилидан йўловчилар билан, шунингдек велосипедлар ва мототранспортдан фойдаланишга рухсат этилди. Рухсатнома соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача амал қилади.
  
Тошкентда коронавирусга чалинган тўққизинчи бемор вафот этди
 
15 апрель куни бемор инсульт билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Унда коронавирус аниқланганидан кейин, беморни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп профилли клиникасига ўтказишган.
 
Беморнинг ҳолати оғир бўлган, у 14 кун давомида ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган ҳолда ётган. Бемор ўткир респиратор дистресс-синдроми, ўткир нафас етишмовчилигидан ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.
 
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фуқаролари ҳамжамияти ижтимоий заиф оилаларга ёрдам юборди
 
Тошкент шаҳар ҳокимлигига 360 та ижтимоий заиф оила учун 1 тўплам 2 ҳафтага ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Товарларнинг умумий қиймати – 60 млн сўм.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.