Ўзбекистонда коронавирус. Сўнгги янгиликларни ўқинг

Ўзбекистонда коронавирус. Сўнгги янгиликларни ўқинг

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 2046  тага, соғайганлар сони 1134 тага етди. Коронавирус бўйича шу соатнинг охирги янгиликларини тўпладик, мавзу бўйича расмий ахборотни бу ерда кузатиб бориш мумкин.

Туркия Ўзбекистонга 5 мингта индивидуал ҳимоя тўпламларини тақдим этди

Тўпламлар ҳимоя комбинезонлари, кўзойнаклар, ниқоблар, қўлқоплар ва бахилалардан ташкил топган.

 Coca-Cola жамғармаси Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 200 минг доллар ажратди

Грантнинг мақсади — коронавирус пандемияси билан боғлиқ инсонпарварлик ёрдами доирасида мамлакатдаги тиббий муассасаларни  респиратор ва бошқа тиббий   ускуналар билан таъминлашдан иборат.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Coca-Cola жамғармаси томонидан ушбу миссияни бажаришга масъул этиб тайинланди.
 
ХТВ коронавирус сабабли мактаб имтиҳонларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Республика комиссияси, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор давлат муассасалари умумтаълим мактабларининг 5-11синфларида якуний ва давлат имтиҳонларини ўтказиш ёки уларни бекор қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон ТИВ янги чартер рейслари ҳақида ҳозирча янги маълумотларга эга эмас

Айни пайтда ТИВ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун чартер рейслар жадвали ҳақидаги маълумотга эга эмас. Чартер рейсларини ташкил қилиш ҳақидаги қарор Махсус республика комиссияси томонидан қабул қилинади, дейишмоқда вазирликдагилар.

ЕХҲТ Тошкент шаҳар ИИБга инсонпарварлик ёрдамини тақдим этди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалари координатори Элчи Жон МакГрегор Тошкент шаҳар ИИББга тиббий ниқоблар, кўзойнаклар, қўлқоплар ва таркибида спирт моддаси юқори бўлган антисептиклардан иборат инсонпарварлик ёрдамини тақдим этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.